Эртага, 17 сентябрда Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар етакчилари съезди иш бошлайди

Эртага, 17 сентябрда Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар етакчилари съезди иш бошлайди

Қозоғистон яна динлар орасидаги мулоқотнинг глобал марказига айланди, унда нуфузли экспертлар замонавий ўткир муаммоларини ҳал этиш йўлларини ахтаряпти. Астанада Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар етакчилари съезди котибияти 23-йиғилиши бўлиб ўтди. У Астана тинчлик декларацияси имзоланиши кутилаётган бўлғуси анжуманнинг кун тартибини ҳозирлайди. Форумда турли конфессия вакиллари маънавий масалалар, глобал зиддииятлар, экстремизм хавфи, экология муаммолари ҳамда маданий-гуманитар ҳамкорлик имкониятларини кўриб чиқади. Эслатамиз, Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар етакчилари съезди эртага, 17 сентябрда иш бошлайди. Унинг мавзуси: «Динлар мулоқоти: келажак учун синергия».

Маулен Ашимбаев, Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси, Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар етакчилари съезди котибияти раҳбари:

- Бугунги учрашувимиз халқаро муносабатлар ўзгаришларга учраётган, янги чорловлар пайдо бўлиб, эскилари кескинлашган мураккаб халқаро вазиятда ўтказиляпти. Гуманитар бўҳронлар кучаймоқда, маданий мерос вайрон қилиняпти. Шундай ҳолатда конструктив, бунёдкор кучларнинг бирлашиши муҳим. Дин раҳнамолари унда салмоқли ўрин тутиши зарур.

Абдумалик Сарманов таржимаси