Ақбақай олтин бойитиш фабрикасида ишлаб чиқаришнинг янги навбати ишга тушди

Ақбақай олтин бойитиш фабрикасида ишлаб чиқаришнинг янги навбати ишга тушди

Ақбақай олтин бойитиш фабрикасида ишлаб чиқаришнинг янги нафбати ишга тушди. Натижада, рудани қайта ишлаш самарадорлиги ортди, йилига 850 минг тонна ўрнига 1,2 миллион тонна рудага ишлов берилади. Экспертлар таъкидлашича, айланмага кирган янги ускуналар корхона ишини кенгайтиради, мамлакат иқтисодиёти учун фойдали. Қозоғистон Республикаси Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, бундан ташқари, янги иш ўринлари очилади. Эслатамиз, бу фабрикада таркибида олтин мавжуд руда қайта ишланади ва олтин-кумуш қотишмаси – доре чиқарилади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.