Қозоғистонда Қурултой депутатларининг илк сайловини
ўтказиш санаси белгиланди. Тадбир 23 август куни бўлиб ўтади. Президент
Қосим-Жўмарт Тўқаев тегишли фармонни имзолади. Овоз беришга тайёргарлик ва уни
ўтказиш билан Марказий сайлов комиссияси шуғулланади. Мамлакат ҳукумати ва
маҳаллий ижро органларига сайлов жараёнини ташкил қилишда зарур шарт-шароитни
таъминлаш топширилган. Таъкидлаймиз, бир палатали Қурултой Мажилис ва Сенат
ўрнини босади. Янги вакиллик органи таркибига 145 нафар депутат киради.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

