Алмати цирки артистлари Гиннесснинг рекордлар китобидан ўрин олди

Алмати цирки артистлари Гиннесснинг рекордлар китобидан ўрин олди

Қозоғистон акробатлари Гиннесснинг рекордлар китобидан ўрин олди. Алмати цирки артистлари Батир Жанузақ ва Марлен Маратов Италиянинг Милан шаҳридаги Lo Show Dei Record анжуманида мисли кўрилмаган натижага эришишди. Шеригининг боши ва қўлларида турган одамни иккита нарвонга олиб чиқиш ва олиб тушишдан иборат трюк номинациясида биринчи бўлишди. Улар бу ишни 36,66 секундда уддалашди, томошабинларни, ҳакамларни лол қолдиришди. Бу дуэт авваллари America’s Got Talent, Britain’s Got Talent, China’s Got Talent ва бошқа танловларда ҳунар кўрсатган.

Батир Жанузақ, цирк артисти:

Биз бунга эришдик! Ҳаммасига жамоамиз, Марлен, Зарина, бошқалар туфайли муваффақ бўлдик. Жамоа жипс бўлмаганида, бундай юксакликка чиқа олмасдик. Катта раҳмат!

Абдумалик Сарманов таржимаси