28 ноябрь куни Қирғизистонда парламент сайловлари ўтказилади. Мамлакат президенти Садир Жапаров тегишли фармонни имзолади. Қабул қилинган Конституцияга мувофиқ, Жўғўрку Кенешга 90 нафар депутат беш йилга сайланади. Таъкидлаш жоизки, Қирғизистон парламентининг аввалги таркиби янгиси сайлангунича ишлашда давом этади. Ёзги таътиллардан сўнг, 1 сентябрда янги сессия тўпланади. Марказий Сайлов комиссияси берган маълумотга кўра, мамлакатда 3 миллион 657 минг фуқаро овоз бериш ҳуқуқига эга.
Абдумалик Сарманов таржимаси