2025 йилга бориб нохомашё товарлар экспорти $41,5 миллиардга етади

2025 йилга бориб нохомашё товарлар экспорти $41,5 миллиардга етади

Қозоғистон  2025 йилга бориб нохомашё товарлар экспорти $41,5 миллиард доллар га етказиш ниятида. Уларнинг катта қисми – 29 миллиард доллари товарларга, қолгани хизматларга тўғри келади. Мамлакатда 100 фоиз давлат иштирокида янги миллий ривожланиш ташкилоти – экспорт-кредит агентлиги бунёд этилиши ушбу мақсадга хизмат қилади. Унинг махсус ҳуқуқий мақоми белгиланади. Қонун лойиҳасини тақдим этган сенатор Серик Шайдаровнинг таъкидлашича, ташкилотнинг молиявий воситалари бюджет ва ўз маблағлари ҳисобига рўёбга чиқарилади. Парламент депутатлари ҳужжатни биринчи ўқишда қабул қилди. Қонунчиликка киритилган ўзгаришлар оқибатида юқори технологик маҳсулотни қайта ишлаш ва экспорт қилиш билан шуғулланувчи йирик, ўрта ва кичик компанияларга ёрдам чоралари кўрсатиш имконини яратади. Тегишлича, яқин келажакда бюджетга тушаётган маблағ ҳажми ортади, янги иш ўринлари очилади. Маърузачи қонун лойиҳаси мазмуни ҳақида тушунча берди.

Серик Шайдаров, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати иқтисодий сиёсат, инновациявий тараққиёт ва тадбиркорлик қўмитаси котиби:
- Экспорт-кредит агентлиги бўйича қонунчиликнинг асосий новелласи – авваллари “Қазақ Экспорт” фақат суғурталаш ва қайта суғурталаш билан шуғулланган бўлса, шу вазифани бажарадиган ЭКА суғурта қонунчилигига бўйсунмайди. У фуқаролик кодекси ва савдо фаолиятини бошқариш тўғрисидаги қонунчилик асосида ишлайди. Бундан ташқари, ташкилот субсидиялаш, қарзларни, экспорт шартномаларини кафолатлаш, қайта ишлаш саноати субъектларининг саноат-инновация фаолияти харажатларини қоплаш воситаларидан фойдаланиши учун имкон берилади. Энг муҳими, шартномаларда кўзда тутилган экспорт олди улушларини киритади ва улар экспорт савдосини молиялаштиради.

Абдумалик Сарманов таржимаси.