Дастлабки 150 доллар Қозоғистон болалари ҳисобига 2024 йил январида тушади. «Миллий жамғарма - болаларга» дастурига кўра, ҳар бир бола дунёга келган кундан унинг номига долларда ҳисоб рақами очилади. У йил сайин давлатнинг хомашё савдосидан тушган даромади ҳисобидан Миллий жамғарма орқали тўлдириб борилади. Молия вазири ўринбосари Даурен Темирбековнинг маълум қилишича, тўлов миқдори турли йилларда турлича бўлиши мумкин. У миллий жамғарманинг олган инвестициявий даромадига боғлиқ. Шу тариқа, ёш қозоғистонликлар вояга етгунича ўртача 3,5 минг доллар тўплашга улгуради. Маблағни дунёнинг исталган давлатидаги олий таълим даргоҳларида ўқиш ёки Қозоғистонда уй-жой харид қилиш учун сарфлаш мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси.