Қозоғистон мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигига таъсир қилмаган ҳолда йилига минг тоннагача асал экспорт қила олади. Ҳозир мамлакатимиз маҳсулоти Хитой, Араб амирликлари ва Кипрга экспорт қилинади. Асаричилик хўжаликлари раҳбарлари фикрича, соҳани янада ривожлантириш учун субсидиялаш қоидаларига ўзгариш киритиш зарур. Улар айтишича, олинган маҳсулот учун сарфланган харажатларни давлат ҳисобидан қоплаш яхши самара беради. Бугунги кунда эса Қишлоқ хўжалиги вазирлиги фақат сотиб олинган асалари уялари харажатини қоплайди, холос.
Владимир Гайламазян, шарқий қозоғистон вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси раҳбари:
- Мен фақат асалари уялари учун эмас, айнан асалари маҳсулоти учун субсидия бериш керак, деб ҳисоблайман. Ҳа, асалари уяси она бошиси самарадор бўлиши мумкин. Оила баъзида етарлича самарали ишламайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси