Сайёра келажагига бефарқ эмасмиз! 27 мартда пойтахтда «Ер соати» оммавий экологик акцияси доирасида 150 та объектни безаб турган ёритгич ўчирилади. Улар орасида президент қароргоҳи – Ақўрда, «Байтерек» ва «Қозоқ эли» монументлари, «Мангулик эл» зафар аркаси, «Ҳазрат Султон» масжиди, Миллий музей, Мустақиллик саройи, Тинчлик-тотувлик саройи, шунингдек, NUR ALEM Келажак энергияси музейи ҳам бор.Шанба кунипойтахт биноларидан ташқари, Эйфель минораси, Биг-Бен ва Колизей каби ўн минглаб дунёга машҳур объектлар иллюминациялари 60 дақиқа давомида ўчирилади.«Ер соати» давомида дунёдаги миллионлаб одам электр қуввати ва маиший электр ускуналардан фойдаланмайди. «Ер соати» ҳар йили Ёввойи табиат Жаҳон жамғармаси томонидан ташкил қилинади. Акциянинг асосий мақсади – замондошларимизни сайёра захираларига масъулият билан ёндашиш ва улардан оқилона фойдаланишга чақиришдан иборат.
Абдумалик Сарманов таржимаси