Астанада,
Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институтида
«Президент Тўқаевнинг дипломатияси» китоби тақдимоти ўтказилди. Нашрни етакчи
аналитик ва сиёсатшунослар тайёрлади.
Унда Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт
Тўқаев раҳбарлигида Қозоғистоннинг ташқи сиёсий
йўналиши таҳлил қилинди. Муаллифлар дипломатиянинг учта асосий тамойилини
кўрсатган, мамлакат глобал чорловларга қандай мослашганини тасвирлаган.
Шу жумладан, Қозоғистоннинг халқаро ташкилотлар билан
муносабати,
хорижий давлатлар билан интеграция
ташаббуслари ва ҳамкорлиги акс эттирилган. Монография интернетга қўйилди, у
мутахассислар, талабалар, мамлакат
ташқи сиёсатидаги стратегик йўналишлар билан қизиқувчиларга мўлжалланган.
Таъкидлаш лозимки, экспертлар Қозоғистоннинг ўртача давлат сифати тутган нуфузи
ва унинг хорижий давлатлар билан алоқаларига алоҳида эътибор берган.
Айдар Қурмашев, Қозоғистон Республикаси
Президенти қошидаги Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти Осиё
тадқиқотлари бўлими раҳбари:
- Халқаро тизимда
йирик мамлакатлар таъсири устун. Шунга қарамай, ўртача давлатлар ҳам дунё кун
тартибини шакллантиришда ўз улушини қўшиши зарур. Ўз ташаббусларимизни илгари
суриш, биринчи навбатда, дипломатияни ривожлантириш орқали биз ўз
мақсадларимизга эришишимиз лозим.
Абдумалик Сарманов таржимаси

