Қозоғистонда дунё бўйича мобил интернет нархи энг арзон тарифлар қўйилгани аниқланди. Internet Accessibility Index глобал рейтингига кўра, мамлакатимиз илғор бешликка киритилди. Рўйхатда Ҳиндистон пешқадам, унда 1 гигабайт нархи атиги 0,4 АҚШ долларига тенг, иккинчи ўринда - Исроил, унда 0,6 АҚШ долларга бир гигабайт сотиб оласиз. Кейинги поғоналарда Россия ва Шри-Ланка турибди. Қозоғистонликлар бир гигабайт интернет алоқаси учун ўртача 0,9 доллар ёки Қозоғистон валютасида ҳисобласак, тахминан 385 тенге тўлайди.
Шарип Алниязов, Мобил алоқа оператори бўлган компания ташқи коммуникациялар раҳбари:
- Аслини олганда ҳам Қозоғистон мобил интернет нархи энг мақбул мамлакатлардан бири эканлигини сир эмас. Бошқа давлатларда бирмунча қиммат. Шу билан бирга мобиль операторлар тармоқ сифатини мунтазам ошириб боряпти. Хориждан келтирилган ускуналар ва дастурлар учун доллар ҳисобида катта харажат қиляпти.
Шуни ҳам айтиш керакки, бугунги кунда интернет асосий алоқа воситаларидан бирига айланди, интернет-хизматларга эҳтиёж фақат сўнгги йилнинг ўзида сезиларли ортди. Ўтган ой бошига келиб, Қозоғистонда 16 миллион нафардан зиёд интернет тармоғига уланган уяли алоқа абоненти мавжуд эди. Шу билан бирга, ахборот ва алоқа соҳаларига киритилаётган инвестиция ҳажми ортди. Биринчи чоракда соҳага киритилган сармоя 63,2 фоизга кўпайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси