Қозоғистонда IT-соҳасида ишлаётган аёллар улуши 5 фоизни ташкил қилади

Қозоғистонда IT-соҳасида ишлаётган аёллар улуши 5 фоизни ташкил қилади

Қозоғистонда ахборт-коммуникация технологиялари соҳасида ишлаётган аёллар улуши 5 фоизга тенг. Экспертлар фикрича, мамлакатимизда бу сегментда эркаклар етарлича кўпсонли. Пойтахтда бўлиб ўтган «IT-WOMAN 1.0» биринчи конференциясида Қозоғистон IT-соҳасида Гендер  тенгсизлиги масаласи муҳокама қилинди. Унда турли муваффақиятли стартаплар асосчилари тўпланди. Уларнинг таъкидлашларича, соҳа кескин ўсиш салоҳиятига эга. Муҳими – ирода ва креативлик.

Салтанат Маширова, IT-мутахассис:

– Мазкур конференциядан мақсад соҳадаги иқтидорли аёлларни бирлаштириш, уларга мотивация бериш ҳамда соҳадаги қобилиятли аёлларни қўллаб-қувватлашдан иборат. Аёлларнинг кўпчилиги айти дастурлашдан иборат, деб ўйлайди. Лекин айти соҳаси фақат дастурлашдан иборат эмас. Киберхавфсизлик, дизайн, лойиҳа менежменти ва инфратузилмлара қисми каби йўналишлари ҳам бор.

Нуми Мусалиева,  IT-мутахассис:

– Аслида бу жуда қизиқарли соҳа. Itга оид эмасдек туюлган соҳаларнинг ҳар қандайи қайсидир бир жиҳатдан унга мурожаат этишига тўғри келади. Автоматлаштиришга, рақамлаштиришга. 4 йилданбуён ушбу соҳада меҳнат қиламан. Жуда сердаромад соҳа. Айниқса, Қозоғистонда. Ҳозир хусусий ва давлат сектори унга жуда кўп инвестиция киритяпти. Жуда катта пуллар келяпти.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.