Қозоғистон ёғ экспортини икки марта оширди

Қозоғистон ёғ экспортини икки марта оширди

Жаҳонда Made in Казахстан тамғаси урилган ёғ маҳсулотларига талаб ортиб боряпти.

Йил давомида кунгабоқар ёғи жўнатиш 2,5 марта ортди, дея маълум қилди Энерджипром. Бу кўрсаткич маҳсулот ишлаб чиқариш ошаётганини кўрсатади. Йилнинг тўққиз ойи давомида 422 минг тоннадан зиёд рафинадланган ва рафинадланмаган ўсимлик ёғи ишлаб чиқарилди. Бу эса бир йил аввалгисидан 25 фоизга кўп. Энг кўп маҳсулот 181 минг тонна ёғ Шарқий Қозоғистон вилоятида олинди. Илғор минтақалар учлигида Абайская вилояти ва Чимкент ҳам киради. Мамлакат маҳсулотининг кўп миқдорда экспорт қилиниши геосиёсий таранглик билан боғлиқ, дейди экспертлар. Шундай шароитда Қозоғистон янги имкониятларлардан фойдаланган ҳолда экспорт йўналишлари очяпти, ёғ савдосида мамлакат улуши салмоқли кўрсаткичга етди. Жорий йилда Шарқий Қозоғистон тадбиркорлари биринчи марта Европа бозорларида ўзининг сифатли ёғ маҳсулотларини сота бошлади.

Абдумалик Сарманов таржимаси