Жорий йилда Евроосиё Тараққиёт банкининг инвестиция портфели икки марта кенгайди. Ташкилот иш юритаётган мамлакатларга киритилган инвестициялар умумий ҳажми 2,5 миллиард долларни ташкил қилди. Қозоғистонга йўналтирилган маблағ ҳажми бир миллиард икки юз миллион долларни ташкил қилди. Банк тарқатган маълумотга кўра, саноат, озиқ-овқат, транспорт ва қайта тикланувчи энергия манбаларига оид қатор лойиҳалар рўёбга чиқарилди. Келгуси йилда Қозоғистон лойиҳаларига яна 1,1 миллиард доллар ажратилади. 2022-2026 йиллар мобайнида республикага 3,8 миллиард доллар инвестиция йўналтириш режалаштирилган. Яъни, режанинг учдан бир қисми бажарилди, дея маълум қилди Евроосиё Тараққиёт банки.
Абдумалик Сарманов таржимаси