Нефть маҳсулотлари бозори монополиядан озод бўлиши керак. Қозоғистон ички бозорига киритиладиган нефть нархи ва ҳажми давлат томонидан назорат қилиниши зарур. Бу тадбир ёнилғи нархи ва бозорда нархлар шаклланиш шаффофлигини таъминлашга хизмат қилади. Бўлиб ўтган брифинг давомида Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги раисининг биринчи ўринбосари Рустам Ахметов шундай таклиф билан чиқди. Унинг таъкидлашича, мамлакатдаги иккита нефть гуруҳи рақобат шароитида ишлаши лозим. Ўртадаги “қора олтин”ни улгуржи маҳсулот ўлароқ етказиб берувчи воситачиларни бўлмаслиги керак. Бу нарса қонунда кўрсатилиши шарт. Агентлик вакиллари мустақил компанияларга нефть фақат биржа орқали сотилиши лозимлигига урғу бериб ўтди. Дастлаб 5-10 фоизи сотилса, кейинчалик нефть маҳсулотларининг 30 фоизини биржага чиқариш мумкин.
Рустам Ахметов, Қозоғистон Республикаси Рақобатни ҳимоя қилиш ва ривожлантириш агентлиги раиси ўринбосари:
- Бу нарса кичик вертикал-интеграцияланган компаниялар ва мустақил етказиб берувчилар пайдо бўлиши учун зарур. Бозордаги иккита асосий гуруҳ рақобат шароитида ишлаши керак. Яна бир воситачи бўғин –қайта ишлаш учун нефть берувчиларни қолдирсак, унда кон эгаларининг бевосита иштирокини чеклаш лозим. Шу тариқа, биз нефть қазиб олиш, нефть маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш имконига эга бўлмаган шахсларни бозордан сиқиб чиқарамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси