Сайғоқлар авиасаноқдан ўтказилади

Сайғоқлар авиасаноқдан ўтказилади

Экология ва табиий захиралар вазирлигида маълум қилинишича, ушбу тадбир мазкур турнинг мамлакат ҳудудидаги сонини аниқлаш мақсадида амалга оширилмоқда. Дашт антилопаларини қайд этиш ишлари «Охотзоопром» ходимлари томонидан Ўрмон хўжалиги ва ҳайвонот дунёсини қўриқлаш қўмитаси вилоят ҳудудий инспекциялари билан биргаликда ўтказилади. Қозоғистон биохилмахилликни асраш ассосиациясининг илмий мутахассислари ҳам уларга қўшилади. Ҳисобга олиш гуруҳи икки жамоага бўлинган, бири Бетпақдала популяциясини ўрганади, иккинчиси эса Урал ва Устюрт популяциясини саноқдан ўтказади. Мутахассислар вертолётларда 200 соатча вақт мобайнида парвоз қилади. Айтиш жоиз, Қозоғистонда бир йилда икки марта – баҳорда ва кузда сайғоқлар ҳисоби юритилади.

Хуршида Абдуллаева таржимаси