«Alatau City»да 2 триллион тенгега 53 та инвестиция лойиҳаси рўёбга чиқади

«Alatau City»да  2 триллион тенгега 53 та инвестиция лойиҳаси рўёбга чиқади

Алатауда 2 триллион тенгедан ошиқроқ маблағ эвазига 53 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши режа қилинган. Уларнинг ишга туширилиши 50 мингдан кўпроқ иш ўрни яратишга имкон бериши кутилмоқда. Бош вазир Ўлжас Бектенов раислигида бўлиб ўтган Шаҳар кенгаши йиғилишида шу ва бошқа масалалар кўрилди. Асосий ташаббуслардан бири Жанубий Корея smart-технологиялари қўлланган 330 гектар майдондан иборат пилот туман барпо этиш бўлади. Алатауда, шунингдек, шаҳарнинг рақамли қиёфадоши жорий этилиши, Big Data технологиялари ва сунъий идрок реал вақт тартибида шаҳар инфратузилмасини бошқаришда қўлланиши  кўзда тутилган. Йил охирига қадар  етакчи халқаро консалтинг компанияларини жалб этган ҳолда. шаҳарни ривожлантиришнинг узоқ муддатли режаси, Тараққиёт стратегияси ва Бош режани ишлаб чиқиш ўйланган.  Бундан ташқари, келгуси йил охиригача токенлаштириш бўйича дастлабки лойиҳалар ишга туширилиши, виртуал ва реал иқтисодиётни бирлаштирувчи ягона экотизим шаклланиши кутилмоқда. Йиғилиш якунида Alatau City Authority низоми тасдиқланди. Ташкилот давлат органи мақомини олди ва шаҳарнинг ривожланиши, фаолияти учун жавоб беради.


Алишер Абдиқадиров, Alatau City Authority бош ижрочи директори:


- Биз давлат органи мақомида иш бошлаймиз, Алатау шаҳрини жадал ривожлантириш ваколати берилади. Йил охиригача мустақил экотизимнинг мустаҳкам пойдеворини яратиш имконини берувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг асосий блоки қабул қилинади. Улар қаторига тадбиркорлик, қурилиш, ҳуқуқий шахсларни лицензиялаш, солиқ, божхона тартиби масалаларига тааллуқли. Ҳужжатлар уйғунликда ишлайди, инвесторлар, бизнес учун тушунарли, шаффоф муҳит яратади. Давлат раҳбарининг топшириғига биноан шаҳарнинг асосий ва стратегик ҳужжатлари - узоқ муддатли ривожланиш режаси, ривожланиш стратегияси ва бош режаси ишлаб чиқилиб, қабул қилинади.

Абдумалик Сарманов таржимаси