Қозоғистонда йирик инвестициявий лойиҳаларга кредит бериш имкониятларини кенгайтириш учун қонунчиликка синдикатлашган кредитлашни ривожлантиришга йўналтирилган ўзгаришлар киритилди. Ҳужжат синдикатларни хорижий банклар, кафиллик ҳуқуқлари ҳисобига кенгайтиришни кўзда тутади. Ўтган йили бу ташаббусни рўёбга чиқариш учун хусусий банклар иштирокида лойиҳа офиси ташкил этилганди. Натижада, умумий қиймати 1,4 триллион тенге бўлган 8 та лойиҳа қабул қилинди, уларнинг ярми молиялаштириляпти. Молиявий бозорни тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги берган маълумотга кўра, бундан ташқари бизнесни кредитлаш жараёнлари рақамлаштириляпти. Банкларни давлат маълумотлар базалари билан интеграция қилиш ишлари давом этади. Бу йўналишда молиявий ташкилотлар ҳуқуқий шахслар, кўмас мулк, солиқлар, лицензиялаш, рўйхатга олиш бўйича ариза бериш, даромадлар ва бошқалар бўйича 37 та сервис билан бирлаштирилади.
Абдумалик Сарманов
таржимаси