Британия кинофестивали финалига тўртта Қозоғистон фильми чиқди

Британия кинофестивали финалига тўртта Қозоғистон фильми чиқди

Анжуман бугун бошланди ва 30 майгача давом этади. Тадбир ташкилий қўмитаси берган маълумотга кўра, «Энг яхши қисқа метражли кино» номинациясида режиссёр Рамазан Ҳалиолланинг «Barn» фильми, «Энг яхши ҳужжатли кино» учун Ақбўбек Тўлжанова ва Aлмас Мақсутнинг «Ухлаётган гўзалнинг уйғониши» ва «Segiz» картиналари курашади. «Энг яхши Евроосиё киноси» унвони Марина Кунарованинг очарчилик тўғрисидаги «Буюк дашт азаси» фильмига берилиши мумкин. Кинофестивалга Қозоғистондан ташқари 18 давлат - Буюк Британия, Украина, Исроил, Грузия, Озарбайжон, Франция, Беларусь, Аргентина, Россия, Арманистон, Ўзбекистон, АҚШ, Эрон, Польша, Швеция, Молдавия, Қирғизистон ижодкорлари қатнашяпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси