Ҳукумат Соҳа концепцияси лойиҳаси доирасида мамлакат туризм саноатини ривожлантириш ниятида. Ҳужжат 2023-2029 йилларга мўлжалланган ва туризм зоналари инфратузилмасини модернизациялаш, хизмат сифатини ошириш, мамлакат туристик салоҳиятини жаҳон миқёсида илгарилатиш ниятида. Балхаш, Қапшағай, Алакўл ва Баянаул курорт зоналарига йўл қуриш, Шучинск-Боровой курорт зонасида муҳандислик тармоқлари тортиш, сув ҳавзаларида қўшимча қутқариш станциялари қуриш кўзда тутилган. Бундан ташқари, янги авиайўналишлар очиш, туристик хизматларни, меҳмонхона бизнеси стандартларини рақамлаштириш режалаштирилмоқда. Шу тариқа, 2030 йилга келиб ички туристлар сони 11 миллион, хориждан келган меҳмонлар сони 4 миллионга етиши мўлжалланган.
Абдумалик Сарманов таржимаси