Нурғиса
Тлендиевнинг 100 йиллиги шарафига Париждаги ЮНЕСКО штаб-квартирасида кўргазма очилди. Эслатамиз, машҳур қозоқ бастакори ва дирижёри юбилейи халқаро ташкилотнинг хотира саналари қаторига
киритилган. Экспозицияда Алмати музейлари
бирлашмаси жамғармаларидан олинган 60 тадан зиёд экспонат бор. Улар ичида ноёб қўлёзмалар, партитуралар, муаллифнинг шахсий буюмлари, шунингдек, бастакорга Ахмет
Жубанов совға қилган «Дариға дўмбира» бор. Кўргазма беш қисмдан иборат. У Нурғиса Тлендиевнинг ҳаёт йўлини акс эттиради. Алоҳида блокда қозоқ ва туркий халқлар чолғу асбоблари қўйилди. Лойиҳа мамлакат мусиқа меросини халқаро даражада
тарғиб қилишга қаратилган.
Ақтўти Раимқулова, Туркий маданият ва мерос халқаро жамғармаси президенти:
- Буюк муаллиф Нурғиса Тлендиевнинг ижоди замонавий
бастакорлик мактабига ҳам, ижро санъатига ҳам катта таъсир кўрсатди. У бўлмаганида балки мусиқамиз ҳам мутлақо ўзгача
кўриниш касб этарди. Бастакор ёзган композиция ва оркестрга аталган асарлар ажойиб
оҳанглари билан ром қилади. Буларнинг ҳаммаси бизнинг, қозоқ миллий санъатининг фахри.
Абдумалик Сарманов таржимаси

