Ахмет Байтурсинули ҳаёти тўғрисидаги «Сўнгги ҳукм» эпик фильми деярли тайёр бўлди. У ҳар қандай оғир синовларга дуч келганида ҳам ўз тамойиллари учун курашдан воз кечмаган одам ҳақида. Ҳозир ижодий гуруҳ Абай вилоятида иш олиб бормоқда. Жамоат арбобининг меценат Анияр Мўлдабаев билан учрашуви эпизоди Семейда ва Бесқарағай туманининг Жиланди қишлоғида суратга олинди. Фильм келаси йил экранларга чиқиши режа қилинган. 150 йиллик юбилейи ЮНЕСКО доирасида нишонланган Ахмет Байтурсинули ролини машҳур қозоғистонлик актёр Азамат Сатибалди ўйнаган.
Азамат Сатибалди, актёр:
– Жуда таъсирчан саҳна, муаллиф томонидан жуда аниқ ёзилган. Бу саҳнада Абай Қўнанбайулининг онаси Анияр ва Тўрағул орқали қамоқда ётган Ахмет Байтурсинулига овқат бериб юборади. «Алаш» ҳаракатининг раҳбарини вақтинча бўлса ҳам озод қилишлари учун бой Анияр гаровга пул қўяди.
Абдумалик Сарманов таржимаси