«Аl Jazeera билан бир ҳафта» доирасида Астанада Қатар телекомпанияси раҳбарлари Президент телерадиомажмуаси жамоаси билан учрашди, Қозоғистондаги энг йирик медиахолдинг иши билан танишди. Меҳмонларга Silk Way, Silk Way Cinema, Jibek joly телеканаллари, Kazinform агентлиги ҳамда ҳужжатли кино марказининг ижодий ва техник имкониятлари намойиш этилди. Эслатамиз, тадбир доирасида Мақсут Нариқбаев номли университет журналистика халқаро мактабида замонавий медиа масаласида талабалар ва тажрибали журналистлар учун лекция ва тренинглар ўтказилади. Таъкидлаш лозимки, 2024 йил февраль ойида Қозоғистон Президенти телерадиомажмуаси ва Қатар медиа соҳаси пешқадами кенг қамровли ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолаганди.
Мустефа Суаг, Аl Jazeera Media Network бош директори вазифасини бажарувчи:
– Қозоғистон барча йўналишларда фаол ривожланиб боряпти, оммавий
ахборот воситалари ҳам тараққий этиши кўзда тутилган, чунки у барча
ташкилотларни илгарилатишнинг ўта муҳим воситаси. Албатта рўёбга чиқариладиган қўшма лойиҳалардан ташқари, биз Қозоғистон медиа соҳаси ходимларига
журналистика соҳасидаги тажрибамизни тақдим этишимиз жуда муҳим. Биз
ўзлаштирган билимимизни баҳам кўра оламиз. Бу тренинг – ҳамкорликнинг биринчи қадами.
Марказий Осиё, шу жумладан, Қозоғистон медиабозори катта истиқболларга эгалигини
кўриб турибмиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.