«Маънавий хазина» фестивали бўлиб ўтди

«Маънавий хазина» фестивали бўлиб ўтди

Қозоғистонда тўртинчи марта маданият ва санъат ходимларининг «Маънавий хазина» фестивали бўлиб ўтди. Жорий йилда тадбирнинг асосий қисми онлайн-форматда ташкил қилинди. Анъанага кўра, музей, кутубхона ва бошқа маданият даргоҳларидан энг кучлилар танлаб олинди. Кўкшетауда 70 нафар ғолиб мукофотланди.

Жорий йилда мазкур шаҳар Қозоғистоннинг маданий пойтахти мақомини олган. Фестиваль иштирокчилари таъкидлашича, тадбир қатнашчиларнинг профессионал ўсишига туртки беради. Унинг доирасида мастер-класслар, семинар ва тренинглар ўтказилди.

Валентина Павлик, биринчи Президент тарихий-маданият маркази оммавий тадбирлар ташкил этиш инструктори, темиртау шаҳри:

- Лойиҳамиз болалар учун энг яхши онлайн-лойиҳа номинациясида ғалаба қозонди. Биз қозоқ афсоналари асосида рус ва қозоқ тилида моушн-анимация чиқарамиз. Ушбу ютуқ – ишимиз қўллаб-қувватланаётганини кўрсатувчи белги. Бизнинг лойиҳаларимизга эътибор қаратилаётганини исботловчи далил.

Марғулан Ўспанов, И. Алтинсарин номли қўстанай мемориал музейи директори:

– Яқинда Ибрай Алтинсариннинг 180 йиллиги ва шу номдаги музей очилишининг 30 йиллиги нишонланади. Юбилей санасида мукофот олиш ёқимли. Жуда хурсандмиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси