Ақтўбеда хуннлар даври артефактлари тикланмоқда

Ақтўбеда хуннлар даври артефактлари тикланмоқда

Ақтўбеда хуннлар даврининг жанговар артефактлари тикланмоқда. Қадимий халқ тимсоли асл манбалар асосида реконструкция қилинаётир. Ноёб лойиҳа туфайли ўша даврга оид бўлган от анжомлари ва ҳарбийларнинг қурол-яроғлари тўлалигича намойиш этилди. Реставрация илмий тахминларнинг тасдиқланишига имконият беради. Улардан бирига кўра, Қозоғистоннинг ғарбидаги даштларда икки аср давомида Европани забт этган буюк жаҳонгирлар – хуннларнинг яшаш жойи бўлганини исботлаши мумкин. Таъкидлаш лозимки, ишлар йил охиригача якунига етади. Лойиҳа устида мамлакат ва хориж мутахассислари меҳнат қилмоқда. Реконструкциядан кейин экспонатлар Ақтўбе тарих-ўлкашунослик музейига берилади.


¤

Аслан Мамедов, Ақтўбе вилоят ўлкашунослик музейи катта илмий ходими:

- Антропологик таҳлил бу ёш йигит бўлгани, бош чаноғида айлана шаклида деформация бўлганини кўрсатди. Бу эса унинг II-IV асрларда яшаганини билдиради.

 

Таъкидлаш лозимки, олимлар фикрича, сўнгги йилларда ўтказилган тадқиқотлар Ақтўбе вилояти ҳудудида камида 400 та хуннлар даврининг ёдгорлиги борлигини кўрсатди. Уларнинг ҳаммаси ҳам ўрганилган эмас.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.