Қозоғистонда Ер
юзасини кузатувчи сунъий йўлдошлар ишлаб чиқарилади. Бу иш космик аппаратлар
йиғиш-синаш мажмуаси базасида олиб борилади, ўртача аниқликда маълумот берувчи «KazEOSat-MR» аппаратларининг 60%
иши амалга оширилади. Улар «KazEOSat-2» ўрнини босиши режалаштирилган. Рақамли
тараққиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, ҳозирча лойиҳа ишлари амалга
ошириляпти. Сунъий йўлдошлар келаси йилдан бошлаб йиғилади. Лойиҳа
Қозоғистонниг халқаро космик аппаратлар бозорига чиқиши учун йўл очади.
Таъкидлаш лозимки, иқтисодиётнинг турли соҳалари, айниқса, қишлоқ хўжалигида сунъий
йўлдошлар берган маълумотлардан кенг фойдаланилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.