Давлат тилида дастлабки эко-мультсериал чиқарилди

Давлат тилида дастлабки эко-мультсериал чиқарилди

Қозоғистонда экологик маданият муҳимлигини кўрсатувчи дастлабки давлат тилидаги мультсериал суратга олинди. У кичик ёшли болаларга мўлжалланган. Сюжетига кўра етти қисмли анимациявий картина қаҳрамони аслида оддий бола, у ўсимликлар, жониворлар, тирик организмларга ғамхўрлик қилишни ўрганади. Мультсериал давомида қизиқарли шаклда сайёра ифлосланиши ва табиат захиралари тугаб бораётгани кўрсатилган. Ёш томошабинларга атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг оддий усуллари кўрсатиб берилади. Мультсериал ижтимоий тармоқларга қўйилган.  

Айдана Кулбатирова, Қозоғистон ижтимоий тараққиёт институти ruh.kz портали продюсери:

- Бир қанча мавзуларга қўл урганмиз. Ҳаво ифлосланиши, сувдан унумли фойдаланиш, чиқинди, жумладан, пластик чиқинди тўпланишидан келадиган зарар ҳақида ҳикоя қиламиз. Лойиҳамиз мамлакатимизда экологик тарбия ва экологик маданият ривожланишига дебоча бўлади, деган умиддамиз. Қозоғистонликлар болаликдан бунга ўрганиши керак. Атроф-муҳитни эъзозлашга қаратилган сифатли контент кўпайиб боради. 

Абдумалик Сарманов таржимаси