Рақамли ЭКГ-лойиҳалари ривожланмоқда

Рақамли ЭКГ-лойиҳалари ривожланмоқда

Қозоғистонлик олимлар маҳаллий айти-мутахассислар билан биргаликда рақамли ЭКГ-лойиҳа ишлаб чиқди. Мазкур ишланма масофадан туриб, электрокардиограмма натижасини ўрганишга имкон берувчи модулдан иборат. Шу тариқа, дейди мутахассислар, бор-йўғи ярим дақиқада ташхисни аниқлаш мумкин.

Гулнар Туралиева, ҳамшира:

- Илгари ЭКГ учун жуда кўп қоғоз лента талаб этиларди, доим етишмасди. Ҳозир эса барчаси онлайн. Бу жуда қулай.

Лойиҳа бутун Қозоғистонда оммалашди. Тизим мамлакат шарқи ва ғарби, хусусан, Туркистон вилояти, Алмати ва Астанадаги 80 та клиникада жорий этилган. Дастурни смартфон ва компьютерга кўчириб олса бўлади.

Айнур Ақшабаева, Лойиҳа менежери:

- Smart ЭКГ — ўз аҳамияти билан Қозоғистондаги дастлабки лойиҳа. У Фан жамғармаси кўмагида амалга оширилди. Диагностик ускуна эндиликда қишлоқ аҳлига ёрдам беради, чунки ЭКГ қилдириш учун вилоят марказига бориш зарурати бўлмайди.

Ишланма муаллифлари лойиҳани халқаро бозорга олиб чиқмоқчи. Ҳозирда қўшни давлатлар билан музокара ўтказилмоқда.

Абдумалик Сарманов таржимаси