Ақтўбеда "Assalaumagaleikum" фестивали бўлиб ўтмоқда

Ақтўбеда "Assalaumagaleikum" фестивали бўлиб ўтмоқда

"Ассалому алайкум"! Ақтўбеда шу ном остида халқаро қўғирчоқ театрлари фестивали бошланди. Ўзига хос тадбирда Россия, Ўзбекистон, Тожикистон ижодий жамоалари қатнашяпти. Саҳнага Бурятия, Ингушетия, Бошқирдистон, Қирғизистон артистлари ҳам ўз постановкалари билан чиқади. Таъкидлаш лозимки, актёрлар саҳнадан туриб, ёш томошабинларни мамнун этади, қатор мастер-классларда қатнашади, турли номинациялар бўйича танловларда иштирок этади, юксак ўринлар учун курашади.

Асия Қурманалина, Ақтўбе вилоят "Алақай" қўғирчоқ театри директори:

- Фестиваль ўз ишини бошлади. Мен учун ҳамкасблар билан учрашиш, бошқа халқлар маданияти билан танишаётган жажжи томошабинларни кўриш бахт. Театр муҳитига, мутлақо бошқача дунёга кириб боришнинг ўзи ҳам ғаройиб. Қўғирчоқ театри ҳамиша ўзига хос. У  образларга асосланган.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.