Кўприклар ва йўлларни дрон назорат қилади

Кўприклар ва йўлларни дрон назорат қилади

Қозоғистонда автомобиль йўллари, кўприклар учувчисиз жиҳоз ёрдамида назорат қилинади. Республика Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлиги берган маълумотга кўра, келгуси йилдан бу хизмат дронлар ёрдамида бажарилади. Натижада, кўриш қийин бўлган нуқталарни суратга олиш ва муаммоли жойларни аниқлаш анча арзон ва хавфсиз шаклда амалга оширилади. Бундан ташқари, назорат ишларини олиб бориш учун йўлларни тўсиб қўйишнинг ҳожати бўлмайди. Мутахассислар таъкидлашича, янги техника ёрдамида Қозоғистонда мавжуд бўлган 2 мингдан зиёд кўприкни рақамлаштириш мумкин. Иншоотларни мунтазам назорат қилиш турли фалокатларга олиб келиши мумкин бўлган камчиликларни вақтида аниқлаш ва бартараф қилиш учун зарур. Шунингдек, кўприклар ва йўлларга сарфланадиган маблағ тежалади.

Абдумалик Сарманов таржимаси