Ақтўбелик чеварлар 155-метрли қуроқ кўрпа-кўрпача
тикишди. Бу ўзига хос буюм шаҳар юбилейига ҳадя қилинди. Шунингдек, чеварлар
кўплаб ранго-ранг газмол қийқимларидан жами 67 та 2 метрли қуроқ кўрпача
тайёрлашди. Ҳар бир уйнинг безаги бўлишга арзийдиган, қўл кучи билан
тайёрланган буюмлар баҳор тимсоллари – лола суратлари, нақшлар, орнаментлар
билан безатилди. Буюмлар тошқиндан жабрланган қозоғистонликларга тарқатилади.
Райгуль Сергалиева, ўлкашунос:
– Бизнинг асосий мақсадимиз – қозоқ халқининг миллий қадриятларини оммалаштириш. Бу ерга унутила бошлаган анъаналаримиз, улғайиб келаётган авлодларимиз учун намуна бўладиган аждодларимизнинг тарихи ва жасоратлари ҳақида ҳикоя қилиш учун тўпланганмиз.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.