Қосимхоннинг рафиқаси ёзган қўлёзма нусхаси чоп этилди

Қосимхоннинг рафиқаси ёзган қўлёзма нусхаси чоп этилди

Қозоғистонда Франциядан топилган Қозоқ ҳукмдори Қосимхоннинг рафиқаси Айша ёзган қўлёзма нусхаси чоп этилди. Қадимий фолиант 16 асрга оид, туркий тилнинг қипчоқ лаҳжасида ёзилган. Қўлёзма етти қисмдан иборат. Уларнинг ҳар бири ислом арбоблари ҳақидаги ҳикоялар билан бойитилган. Қўлёзмалар ва ноёб китоблар миллий маркази мутахассисларининг таъкидлашича, улар муқова устида икки ҳафта ишлашган. Манускриптнинг алоҳида саҳифаларини бирлаштириш, тикишга тўғри келган. Пахтадан йигирилган ип, муқова учун эса банорас газмоли ва табиий чармдан фойдаланишган.

 

Алмат Абсалиқов, Қўлёзмалар ва ноёб китоблар миллий маркази  бош эксперти:

- Мазкур китоб хусусида шарқшунос тарихчилар ўртасида икки хил фикр бор. Баъзи олимлар, шу жумладан, француз тадқиқотчиси Эдгар Блаше китоб Қозоқ хонлиги ҳукмдори Қосимхоннинг рафиқаси Айша хонимга тегишли, деб ҳисоблайди. Америкалик тадқиқотчи Дэвид Дэвис каби бошқа олимлар эса қўлёзма Муҳаммад Шайбоний ёки Убайдуллохонга, тўғрироғи уларнинг рафиқаларига тегишли дейишади. Ёки Айша хонимни Муҳаммад Шайбонийнинг аёли бўлган дейишади. Бизнинг ҳам ўз далилларимиз бор ва уларни шу ерда келтирганмиз. Уларга кўра қўлёзма Қозоқ ҳукмдори Қосимхонга турмушга чиққан Айша хонимга тегишли. 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.