35 ёшда бошқа мамлакатда Миллий симфоник оркестрга раҳбарлик қилиш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Икки йилдан буён Алибек Қабдрахманов Ўзбекистоннинг етакчи мусиқий жамоасини бошқариб келмоқда. Ватандошимиз мазкур мамлакатда туғилиб ўсган, шу ерда оила қурган. Рафиқаси билан бирга икки фарзандни улғайтирмоқда. У гастрол турлари таркибида ватанига – Қозоғистонга боришдан ҳамиша мамнун.
Алибек Қабдрахманов, Ўзбекистон миллий симфоник оркестри бош дирижёри:
- Ота онам ҳам шу мамлакатда, Тошкентда туғилиб ўсган. Улар тошкентлик қозоқлардан. Бобом, момом Қозоғистондан кўчиб келишган. Аждодларимизнинг кўпчилиги Гурьевдан. Ҳозир бу шаҳар Атирау номини олган. Бизлар адайлармиз. Ўз касбимни жуда яхши кўраман, давлат мазкур оркестрни ишониб топширгани, бош дирижёр мақоми берганидан миннатдорман. Ишлар бориши кўнгилдагидек, ўсиш-ўрганиш имкониятлари катта. Энг муҳими, биз бир жойда турмаяпмиз. Ўтган вақт давомида республика бўйлаб, хорижий давлатларга гастрол сафарларига чиқдик. Бундан мамнунман.
Ўзбекистон Миллий симфоник оркестри таркибида 80 мусиқачи бор. Бош дирижёр раҳбарлигида жамоа томошабинларни санъатидан баҳраманд қиляпти. Репертуарда классика, миллий санъат дурдоналари, замонавий асарлар, шунингдек, қозоқ миллий куйлари ҳам бор.
Абдумалик Сарманов таржимаси