Америка Қўшма Штатлари Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг сиёсий модернизация ва инсон ҳуқуқларини муҳофаза қилиш тизимини ривожлантириш бўйича ислоҳотларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди, 5 июнь куни бўлиб ўтган референдумни ислоҳотлар йўлидаги навбатдаги қадам, деб ҳисоблайди. Фуқаролар хавфсизлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича АҚШ давлат котиби ўринбосари Узра Зея Халқаро ҳамкорлик бўйича Қозоғистон Республикаси Президентининг махсус вакили Ержан Қазиханга ёзган мактубида шундай деган.
Узра Зея, Фуқаролар хавфсизлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича ақш давлат котиби ўринбосари:
- Биз давлат бошқаруви тизимини демократлаштириш, очиқ ва тингловчи тузилмалар яратиш, мустақил фуқаролик жамияти билан бирга инсон ҳуқуқларини муҳофаза қилиш соҳасини кучайтириш бўйича Қозоғистонга ёрдам беришга тайёрмиз.
Узра Зея таъкидлашича, АҚШ тинч, барқарор, фаровон ва демократик Қозоғистон тарафдори. Ўзаро самарали мулоқот давом этишига умид билдирилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.