Қозоғистон Халқ кенгаши: Жамият ва давлат ўртасидаги кўприк

Қозоғистон Халқ кенгаши: Жамият ва давлат ўртасидаги кўприк

«Тингловчи давлат» тамойили аниқ механизм тусини олади, бу - Халқ Кенгаши. Янги конституциявий консультатив орган жамият ва давлатни ўзаро боғлаши керак. У минтақалардан фуқаролар талабларини тўплайди ва уларни қарор қабул қилиш босқичида маълум қилади. Халқ кенгашида жамоат кенгашлари, Қозоғистон Халқи Ассамблеяси, ноҳукумат сектор вакиллари иштирок этади. Орган муҳим ижтимоий масалаларни кўтариши, қонун лойиҳаларини муҳокама қилиши ва ташаббуслар таклиф этиши мумкин. Бу давлатга қозоғистонликлар талабига тезкорлик билан муносабат билдириш ва янада аниқроқ қарорлар қабул қилишга имконият беради.

Серик Ақилбай, Республика юридик консультантлар коллегияси раиси:

- Президентнинг «Тингловчи давлат» ташаббуси айнан Халқ кенгаши орқали рўёбга чиқарилади. Президент Миллий қурултой йиғилишларида ҳар доим иштирок этган, ўша ердан ғоя олган, Миллий қурултой мавжудлиги туфайли кейинги 5 йилда 27 та қонун пайдо бўлди, унинг мақоми катта, конституциявий мақом.

Абдумалик Сарманов таржимаси