Йил охиригача Қурилиш ва Рақамлаштириш кодекслари, «Банк фаолияти тўғрисида» қонун қабул қилинади. Мажилис раиси Президентга Парламентнинг қуйи палатаси фаолияти тўғрисида маълумот берди. Ерлан Қўшановнинг таъкидлашича, айни вақтда сайлов, истеъмолчилар ҳуқуқларини
муҳофаза қилиш, ҳуқуқбузарликлар
олдини олиш тўғрисида қонун лойиҳалари устида иш давом этяпти. Бугунги кунга келиб 15 та қонун Сенатга йўлланди, яна 77 таси қуйи палатада кўриляпти. Мажилис раиси айни вақтда парламент дипломатияси якунлари
тўғрисида маълумот берди. Қозоғистонга Монголия ва Венгрия парламентлари раислари ташриф буюрди. Депутатлар ЖХШТ, Туркий давлатлар, МДҲ парламент ҳамжамиятлари ва бошқа халқаро
ташкилотлар билан ҳамкорлик қиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

