Астанада, Ақўрда саройида Қозоғистоннинг янги
Конституцияси қабул қилиниши шарафига тантанали тадбир ўтказилди. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Асосий қонун матни остига имзо чекди ва
уни рўёбга чиқариш чора-тадбирлари тўғрисида Фармонни имзолади. Давлат раҳбари таъкидлагани каби, янги Конституция 1 июлдан кучга киради, у имзоланган 15 март куни эса умуммиллий байрамлар
қаторидан ўрин олади ва нишонланади.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Ушбу ҳужжатнинг
якуний нусхасини жуда кўп одам биргаликда ишлаб чиқди. Биз ягона халқ сифатида жипслашган ҳолда мамлакат
солномасида янги саҳифани очамиз. Сифати ва мазмунига кўра бетакрор
ўзгаришларни амалга оширамиз. Куни-кеча умуммиллий референдум ўтказилди, юксак даражада ташкил қилинган тадбир фуқаролар
юрагидан ўрин олди. Юртдошларимиз ўз овози билан янгиланиш ва модернизация йўлини
қўллаб-қувватлади. Ушбу масъулиятли кунда Қозоғистон аҳли бирдамлик
намунасини кўрсатди, умумий мақсадларга эришишга ўз ҳиссасини қўшди.
Президент умид кўзи билан
қараётган ёшларга алоҳида миннатдорчилигини билдирди. Давлат раҳбари
таъкидлашича, мамлакатни
дунёнинг энг илғор ва тараққийпарвар давлатлари қаторига олиб чиқиш улар
зиммасида. Келгуси авлодлар
учун Халқ Конституцияси қабул
қилиниши муҳим нуқта бўлади. Шунингдек, Қосим-Жўмарт Тўқаев
Конституциявий комиссиянинг кенг кўламли ва самарали ишларини, Умуммиллий коалициянинг хизматларин алоҳида кўрсатиб
ўтди. Давлат раҳбари
таъбири билан айтганда, фаол юртдошларимиз Бош қомуснинг мазмунини тушунтириш
бўйича кенг ахборот-тушунтириш ишлари олиб борди. Жамоатчилар ва волонтёрлар хизмати ҳам тилга олинди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

