Қосим-Жўмарт Тўқаев ХХР Ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Хитой Халқ республикаси Ташқи ишлар вазири Ван И Қозоғистон ва Осмон ости мамлакати ўртасида савдо-иқтисодий, энергетик, маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари, ҳукуматлараро контактларни ошириш масалаларини муҳокама қилди. Учрашув давомида Давлат раҳбари Хитой дипломатиясининг жаҳон сиёсатида тутган ўрни нақадар муҳимлигини таъкидлади. Унинг ташаббуслари глобал кун тартибини белгилайди ҳамда халқаро тинчлик, барқарорликни таъминлашга хизмат қилади. Қосим-Жўмарт Тўқаев ушбу мамлакат кўп соҳаларда, шу жумладан, товар ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш, технологик инновациялар, иқтисодий ўсиш, халқаро инвестицияларда пешқадам эканлигини  кўрсатиб ўтди. Бундан ташқари, халқаро ташкилотлар, шу жумладан, БМТ, ШҲС, ОҲИЧК доирасида Қозоғистон – Хитой муносабатларига юксак баҳо берди. Вазир Ван И ўз навбатидан меҳмондўстлиги учун Давлат раҳбарига миннатдорчилик билдирди. ХХР раиси Си Цзиньпин номидан илиқ тилакларини изҳор қилди. Қозоғистон Президенти Си Цзиньпиннинг Астанага қиладиган давлат ташрифини катта умид билан кутаётганини билдирди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

– Қозоғистон ҳамиша Хитойнинг ишончли ҳамкори бўлиб қолаверади. Биз аввал эришилган келишувларнинг рўёбга чиқиши учун бор имкониятлардан фойдаланамиз. Келажакни кўзлаб ҳамкорлик ва муносабатларни мустаҳкамлаймиз. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.