Қозоғистон Президенти Американинг Air Products компанияси бош ижрочи директори Эдуардо Менезес билан газни қайта ишлаш ва газ-кимё соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Америка Қўшма штатлари Қозоғистоннинг энг йирик иқтисодий ҳамкорларидан бири эканлигини, ўзаро манфаатли алоқаларни кенгайтиришдан манфаатдорлигини таъкидлади. Ўз навбатида Эдуардо Менезес унинг компанияси республика иқтисодиётига сармоя киритиш имкониятини ўрганаётганини маълум қилди. "Air Products" кўмирни, газни қайта ишлаш ва газ кимёси соҳаларида лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирмоқда. Таъкидлаш жоизки, компания табиий газни қайта ишлаш ва саноат газлари ишлаб чиқариш соҳасида халқаро етакчилардан бири ҳисобланади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

