Қозоғистонда газ соҳасидаги расмий жараёнларни жадаллаштириш учун сунъий интеллектдан фойдаланилади. У «зангори олов» тизимига қўшилишни истаганларга ёрдам беради. Натижада, учрайдиган хатоликлар сони 30 фоизгача камайиши кутилмоқда. Лойиҳа 2025-2026 йилларда ишга туширилади. У 2 миллион нафар Қозоғистон фуқаросига ёрдам бериши мўлжалланяпти. Ҳукумат йиғилишида газ соҳасини рақамлаштиришга қаратилган мазкур ва бошқа ташаббуслар тақдим этилди. Сунъий интелект ҳуқуқий шахсларга техник ечимлар тақдим этиш учун ҳам қўл келади. Бу иш онлайн тарзда ҳал қилинаяпти. Тегишли шартларнинг ярмидан кўпроғи масофадан берилади. Яқин келажакда мазкур кўрсаткич 100 фоизга етиши кутиляпти. Бу хизмат еGOV mobile билан боғланган. Натижада, тегишли аризалар бериш муддати 2 соатдан 10 минутгача қисқарди. Соҳани янги тартибга келтириш учун «Astana Hub» 14 та лойиҳани рўёбга чиқаряпти. Улар қаторида виртуал конлар тренажёрлари, компрессорларни назорат қилиш тизимлари, учувчисиз аппаратлар ва бизнес-жараёнларни автоматлаштириш майдончалари бор.
Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:
- Тасдиқланган табиий газ захиралари тахминан 4 триллион куб метрга тенг. Ундан тўлақонли фойдаланиш учун тизимли тадбирлар ва янги инвестициялар, замонавий инфратузилма ва янги узоқ муддатли стратегия зарур. Газдан фойдаланувчиларни рўйхатга олиш, мониторинг қилиш учун рақамли ечимлардан фойдаланиш керак. Натижада, харажат камаяди, тизим шаффофлиги ортади. «QazaqGaz» компаниясига Энергетика вазирлиги билан ҳамкорликда 2026 йил 1 августгача газ ишлаб чиқаришдан уни фойдаланувчига етказиб беришгача бўлган барча ишларни рақамли тарзда ҳисоблашга ўтишни топшираман.
Абдумалик Сарманов таржимаси

