Талғат Бигелдинов номидаги ҳарбий институт авиация парки иккита янги самолётга бойиди. Бу ерга Чехияда ишлаб чиқарилган «L-410» учувчи жиҳозлари келтирилди. Улардан бири 19 та одамни ёки 1000 килограммгача бўлган юкни ташишга мўлжалланган. Бу сингари ҳаво кемаси парвоз тезлигини соатига 400 километрга ошириш орқали 1200 километр масофани босиб ўта олади. Дарвоқе, мазкур енгил транспорт кемаси ҳавога кўтарилиши учун 400 метрлик парвоз-қўниш чизиғи етарли. Бугунги кунда ИКАО халқаро авиапарвозлар хавфсизлиги талабларига жавоб бера оладиган бу турдаги самолётлар сони мамлакатимизда 4 та. Илгари ҳарбий муассаса курсантлари самолёт бошқаруви техникасини мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ўрганарди, эндиликда бу малакаларни шу ернинг ўзида эгаллаш имкони пайдо бўлди.
Ержан Нилдибаев, Қурол-Яроғлар
бўйича ҳаво мудофааси бош қўмондон ўринбосари:
- Бизнинг курсантлар,
ҳарбий хизматчиларимиз, учувчилар янги самолётга эга бўлди. Яна шундай типдаги
4 та машина сотиб олишни режа қилганмиз. 2030 йилга қадар бу ерда катта авиация
техникаси паркини барпо этишимиз керак, натижада, Чехия республикасида таълим
олган муҳандислик-техник таркиб ўз-ўзига хизмат кўрсата олади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.