Бош вазир Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти XVII саммитида қатнашди

Бош вазир Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти XVII саммитида қатнашди

Қозоғистон Бош вазири Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти XVII саммитида қатнашди. Озарбайжоннинг ХанкендИ шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишда ташкилотга аъзо давлатлар ўртасида иқтисодий ҳамкорлик масалалари кўрилди. Уларда транспорт ва логистика, энергетика, иқлим хавфсизлиги, рақамли трансформация масалалари кўриб чиқилди. Бундан ташқари, саммит доирасида Қозоғистон Ҳукумати раҳбари Афғонистон Бош вазири ўринбосари билан учрашди. Ўлжас Бектенов ва Абдул Ғани Биродар билан савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, аграр соҳаларда ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди. Мамлакатимизнинг Бош вазири Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ташаббусига кўра, Қозоғистон давлати «Турғунди – Ҳирот» темир йўли қурилишига салмоқли инвестиция киритишга тайёрлигини билдирди. Унинг бунёд этилиши ва ишга туширилиши минтақанинг иқтисодий ривожланишига катта ҳисса қўшади. Яқин келажакда тегишли меморандум имзоланиши кутиляпти. 

Абдумалик Сарманов таржимаси