Афғонистон бўйича махсус вакил - Президент қабулида

Афғонистон бўйича махсус вакил - Президент қабулида

Қозоғистон Афғонистонда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш учун инсонпарварлик ҳамда таълимий ташаббусларини давом эттиради. Бу ҳақда Давлат раҳбари Президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Еркин Туқимов билан учрашувда маълум қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев махсус вакилнинг алоҳида ролини таъкидлаб ўтди ва Афғонистон билан, энг аввало, савдо-иқтисодий, инсонпарварлик соҳаларида самарали ҳамкорлик ўрнатишда кўмак кўрсатишни топширди. Президент БМТнинг Алматидаги Марказий Осиё ва Афғонистон учун Барқарор тараққиёт мақсадлари Минтақавий маркази имкониятларидан унумли фойдаланишнинг аҳамиятини уқтириб ўтди.


Абдумалик Сарманов таржимаси