АЭС қуриш масаласи Жетисуда муҳокама қилинди

Қозоғистон Сенати раиси раҳбарлигидаги АЭС қурилишини қўллаб-қувватлаш халқ штаби аъзолари Жетису вилоятига йўл олди. Сафар давомида депутатлар, экспертлар ва жамоат арбоблари минтақадаги ишлаб чиқариш жамоалари аъзолари ҳамда фаол ёшлар билан учрашди. Йиғилишларда янги механизмлардан фойдаланиш, инновациявий технологияларни жорий этиш масалалари тилга олинди. Мамлакатда АЭС бунёд этиш зарурати муҳокама қилинди. Қатнашчилар ўз фикрларини баён этишди, юзага келиши мумкин бўлган таваккалларни тилга олишди. Палата раиси бу ташаббус стратегик аҳамиятга эгалиги, унинг мамлакат иқтисодиётига келтирадиган фойдаси, референдумда берилган ҳар бир овоз аҳамиятга эгалигини таъкидлашди. Маулен Ашимбаев бу тадбир «Тингловчи мамлакат» концепциясининг амалдаги ёрқин кўриниши эканлигини алоҳида кўрсатиб ўтди. 

Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:

- Қосим-Жўмарт Кемелули Тўқаев юрт келажагини ҳал қилувчи масалаларни кабинетда ўтирганча ҳал қила олмаймиз, халқ ичига боришимиз, халқнинг фикрини тинглашимиз ва шунга кўра қарор қабул қилишимиз кераклигини айганидан хабардорсизлар. Бу масала мазмунини халққа етказиб беришимиз зарур. Халқ қандай қарорга келса, шундай иш тутилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси