Бунинг боиси, пойтахтимизда классик шахмат бўйича жаҳон чемпиони аниқланади. Ян Непомнящий ва Дин Лижэн ушбу ном учун кураш олиб боради. Мукофот жамғармаси - 2 миллион евро. Қозоғистон шахмат федерацияси президенти Тимур Турлов айтишича, шундай катта миқёсдаги тадбирга мезбонлик қилиш Қозоғистоннинг дунё спортидаги мақомини белгилаб беради.
Тимур Турлов, Қозоғистон шахмат федерацияси президенти:
- Мустақилликка эришилганидан сўнг бундай катта тадбир Қозоғистонда ўтказилмаганди. Ва ушбу чемпионатни ўтказиш ҳуқуқини қўлга кирита олганимиздан фахрланамиз. Ўтган йил охирларида блиц ҳамда рапид бўйича чемпионатни муносиб ташкил қилишга муваффақ бўлгандик. Мазкур матч якунларига қаттиқ эътибор берилишини кутяпмиз. Чунки кўп йиллардан бери илк маротаба Магнус Карлсен бу мусобақада қатнашмаяпти, энди ким устун келиши эса ҳалича маълум эмас.
Мазкур тадбир Қозоғистонда шахмат равнақ топишида муҳим қадамга айланади. Шунингдек, келгуси беллашувларни ўтказишда ФИДЕ билан ўзаро ҳамкорлик қилишда асос яратади.
Тимур Турлов, Қозоғистон шахмат федерацияси президенти:
- Шу боис, мен ушбу тадбир Қозоғистонда шахматга янада кўпроқ эътибор қаратилишига туртки бўлади, деган умиддаман, мазкур ой давомида эса кўплаб мастер-класслар, тадбирлар ўтказишимиз мумкин. Биздаги ҳаваскорлар ва профессионалларга шахмат оламининг етук гроссмейстерлари билан танишиш имконияти берилгани айни муддао бўлди.
Таъкидлаймиз, шахмат тожи учун курашнинг илк партияси дуранг билан якун топди, иккинчиси бугун бўлиб ўтади.
Хуршида Абдуллаева таржимаси