Қозоғистоннинг транспорт-логистика салоҳияти жадал ортяпти

Қозоғистоннинг транспорт-логистика салоҳияти жадал ортяпти

Йил бошидан буён Қозоғистонорқали895 миллион тонна юк ташилди. Ўтганйилганисбатан4 фоизўсишкузатилди.Бу рақамларда транзит юклар улуши 29 миллион тоннадан зиёд, ўсиш 21 фоизга тенг.Тегишли вазирлик йил якунларини эълон қилди.Республикада қатор йирик транспорт лойиҳалари рўёбга чиқариляпти. Улар автомобиль, темирйўл, ҳаво ва денгиз соҳаларини қамраб олади.Алматини айланиб ўтувчи ва «Дарбаза-Мақтаарал»линияси қурилиши бошланди. Улардан биринчи юклар етказиб келтириш вақтини қисқартирса, иккинчиси Марказий Осиёга юк жўнатиш ҳажмини яна 10 миллион тоннага оширади.Бундан ташқари, «Бахти-Аягўз» темирйўли устида иш давом этяпти. Лойиҳа Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги маҳсулот алмашинувини яна 20 миллион тоннага ошириш имконини беради.Автомобиль йўлларига келганда, жорий йилда 10минг километрреспублика ва маҳаллий аҳамиятга эга йўлларда ремонт-қурилиш ишлари давом этяпти. Учта йирик объект - «БАКАД», «Қандиағаш -Мақат» ва «Ушарал-Дўстиқ»да иш якунланди.

Марат Қарабаев,Қозоғистон Республикаси Транспорт вазири:
-2023 йил якунларига кўра, транспорт соҳасида кўзда тутилган асосий кўрсаткичларга эришилди. Секторда ўсиш7 фоизни ташкил қилди. Асосий капиталгакиритилган инвестиция ҳажми 1 триллион 800 миллиард тенгени ташкил қилди ва ўтган йилга нисбатан 1,6 марта ошди.Халқаро юк ташишга келсак, бу йўналишда ҳам ижобий динамика кузатилди. Экспорт-импорт юклари умумий ҳажми 22 фоизга ёки 7 миллион тоннага ортди. Транзит юклар ҳажми 44 фоизга ошди, 3,6 миллион тоннани ташкил қилди. Халқаро юк ташишда маҳаллий транспорт улуши 5 фоизга ортди ва 47 фоизгача кўтарилди.

Жорий йилда Қозоғистонденгиз инфратузилмаларини ривожлантириш бўйича муҳим объектлар устида иш бошланди. Масалан, Қуриқ портида Бирлашган Араб амирликлари билан биргадон терминали ишга туширилди. Ақтауда контейнерхаби яратиш, причалларни реконструкциялаш, юклаш техникаси ваускуналарини янгилаш мўлжалланган.

АбдумаликСармановтаржимаси.