Унинг таркибига жаҳоннинг 30 давлатига тегишли 45 та профессионал корпорация киради. Бунинг натижасида жамғарма энг яхши амалиётлардан фойдаланиш имконига эга бўлади, халқаро ҳамкорлар тизими кенгаяди. Ҳамжамият доирасида ишчи гуруҳ йиғилишлари, йиллик семинарлар, тренинг ва махсус тадбирлар ташкил этилади. Уларда қатнашиш халқаро молиявий ташкилотлар билан бевосита мулоқот ўрнатиш, биргаликда иш олиб боришга имкон яратади. Европа кафолотловчи ташкилотлари ҳамжамияти 30 йил аввал ташкил қилинган. У кафолатлаш тизимини мунтазам мониторинг қилиб боради. Сўнгра ҳамкорларга янада сифатли хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган долзарб кафолат воситаларини илгари суриш бўйича техник маълумотлар, статистика, ахборот бюллетенлари тарқатади.
Абдумалик Сарманов таржимаси