Якшанба куни Астанада
теннис турнирининг чорак финал матчлари натижаси аниқланди. Шу тариқа, ярим финалга
чиққанлар аниқланди. Улардан бири - якка разрядда ATP рейтингида 34-поғонада
турган Адриан Маннарино. Француз спортчи икки сетда Юрий Родионовни мағлуб
қилди. Ярим финалда Маннарино австриялик Себастьян Офнер билан учрашади. У
охирги ўйинда юртдоши, US Open 2020 чемпиони Доминик Тим устидан ғалаба
қилганди. Иккинчи ярим финал учрашувида серб Хамад Медьедович ва чорак финалда
нидерландиялик Таллон Грикспурни енгган америкалик Себастьян Корда билан
учрашади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.