Чимкентда
ҳунармандлар халқаро фестивали ўтказиляпти. Usta Fest анжуманида Қозоғистон,
Ўзбекистон, Қирғизистон, Монголия ва Россия вакиллари тўпланди. Мегаполис аҳли
ва меҳмонлари миллий усулда яратилган беназир буюмларни кўришди, уларни яратиш
жараёнини томоша қилишди. Бунда дурадгорлар гигант ғўлалардан турли буюмлар
йўнишди, темирчилар чўяндан ҳайкалчалар қўйишди. Энг ажойиб ижод намуналари шаҳарнинг гавжум участкаларига
қўйилади. Бундан ташқари, томошабинлар халқ ҳунарлари ярмаркаси,
декоратив-амалий санъат кўргазмаларида бўлишди. Ташкилотчилар таъкидлашича,
фестиваль ижод ва минтақавий ҳамкорлик тимсолига айланди.
Ерсин
Темирғали, ҳунарманд:
–
Биз ёғочда қимиз тайёрлаётган буви образини йўниб чиқдик. Аввалроқ «Қозоқ
барси» ҳайкалчасини ясаган эдик. Бу асарни яратишга салкам олти ой вақтимиз
кетган. Фестиваль менга ёқди. Чунки у декоратив-амалий санъатни оммалаштиришга
хизмат қилади.
Абдулла
Науризбаев, темирчи:
-
Темирчи бўлиш у қадар қийин эмас, бу ҳунарни чин дилдан севсангиз кифоя. Мен
ҳозир тинчлик-осойишталик тимсоли бўлган нарса устида ишлаяпман. Шундай буюмлар
одамларни илҳомлантирса қанийди, дейман.
Абдумалик Сарманов таржимаси

