Бугун Қозоғистон кинематографияси улкан жудоликка учради. Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб, режиссёр, сценарийчи ва актёр Сатибалди Наримбетов 75 ёшида вафот этди. Унинг асарлари Қозоғистон кино санъати ва адабиётида ёрқин из қолдирган. Ҳамиша томошабинлар эътиборида бўлиб келган.
1969 йилдан "Қазақфильм" студиясида сценарийчи ва кинорежиссёр бўлиб ишлаган. Кўплаб бадиий фильмларни суратга олган. "Завол», "Кўзимнинг қораси", «Сўзоқлик Гамлет», «Ёш аккордеончи биографияси» шулар жумласидан. Шунингдек, Қурманғази, Мустафо Чўқай, Ермухан Бекмаханов ва бошқа буюк шахслар ҳаёти ҳақида ҳужжатли фильмлар яратган. Сатибалди Наримбетов асарлари жаҳон кинотанқидчилари томонидан юқори баҳоланган ва халқаро мукофотларга лойиқ кўрилган.
Қозоқ санъатини ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун «Қурмет» ордени, "Платина Тарлан" мукофотини олган, шунингдек, Француз киноакадемиясининг Жорж Садуль номли мустақил мукофоти совриндори. Қозоқ киносининг ёрқин юлдузи номи томошабинлар қалбида абадий қолади.
Абдумалик Сарманов таржимаси